Савол ва жавоблар

Савол: Республика ихтисослаштирилган онкология марказига даво учун жойлашиш тартиби қандай?
Жавоб: Бунинг учун аввал турар жой туман тиббиёт бирлашмасида онкологга мурожат қилинади. Онколог томонидан текширилиб, онкологик касалликка гумон бўлса, онкология марказининг вилоят филиалига электрон тарзда юборилади. У ерда бемор комплекс текширишлардан ўтказилиб, зарур деб топилса Республика онкология марказига электрон йўлланма берилади. Йўлланма марказ томонидан тасдиқланса, навбат асосида беморнинг қўл телефонига SMS-хабарнома юборилади ва бемор марказга жойлаштирилиб, имтиёзли даволанади.

Савол: Қандай касалликларга марказда давлат бюджети маблағлари хисобига хизмат кўрсатилади?
Жавоб: Марказ шароитида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.08.2021 йилдаги 215-сонли буйруғида келтирилган нозологияли беморларга давлат бюджети хисобидан ёрдам кўрсатилади.

Савол: Марказда мавжуд кимё терапия дори воситалари учун беморлар пул маблағлари сарф этишадими?
Жавоб: Марказда мавжуд кимё терапия дори воситалари беморларга қабул қилинган даволаш стандартлари асосида давлат маблағлари хисобидан бепул берилади.

Савол: Онкологик касалликка гумон бўлганда қаерга мурожат қилиш керак?
Жавоб: Онкологик касалликка гумон бўлганда турар жой поликлиникасига мурожат қилиш тавсия этилади. У ерда беморлар онкология муассасасига йўлланма асосида юборилади.

Савол: Республикада қаерларда нур терапия ускунаси бор ва Марказда нур терапия олиш учун қанча маблағ талаб этилади?
Жавоб: Хозирги кунда барча вилоят филиалларида жавми 27 та нур терапия ускуналари мавжуд бўлиб, нур терапия давлат маблағлари хисобидан бепул амалга оширилади. Марказда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.08.2021 йилдаги 215-сонли буйруғида келтирилган нозологияли беморларга давлат бюджети хисобидан ёрдам кўрсатилади.

Савол: Марказдаги шифокорларга мурожат қилиш тартиби қандай?
Жавоб: Тегишли йўлланма билан келган фиқаролар марказнинг маслахат поликлиникасида регистратурага мурожат қилишади ва шифокорларга электрон навбат асосида беморлар йўналтирилади. Бундан ташқари қабулга cancercenter.uz сайти орқали навбатга ёзилиш мумкин.

Савол: Йўлланма асосида мурожат қилган беморларга жаррохлик амалиётлари учун қандай маблағ талаб этилади?
Жавоб: Марказ шароитида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.08.2021 йилдаги 215-сонли буйруғида келтирилган нозологияли беморларга барча жаррохлик амалиётлари давлат бюджети хисобидан амалга оширилади.

Савол: Пуллик хизмат қандай беморларга кўрсатилади?
Жавоб: Чет эл фуқароларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.08.2021 йилдаги 215-сонли буйруғига кирмайдиган нозологияли беморларга ва махсус йўлланмасиз мурожат қилган беморларга пуллик хизмат асосида ёрдам кўрсатилади.

Савол: Ихтисослаштирилган марказда даво олиш учун QR-код берилади. Ким томонидан берилади ?
Жавоб: Вилоят онкология марказда онкологик беморлар ташхис аниклангандан сўнг, улар рўйхатга қўйилади ва уларга код берилади.

Савол: 18 ешгача булган беморда бош мия ўсмаси аниқланган бўлса қаерга мурожаат килиш мумкин?
Жавоб: 18 ёшгача беморда бош мия ўсмаси аниқланган бўлса у Ихтисослаштирилган нейрохирургия марказига ва Болалар миллий тиббиёт марказига мурожаат килишлари керак.