Anhor.uz интернет сайтида эълон қилган…

Anhor.uz интернет сайтида эълон қилган «Мен беш литрли челакка ўтирдим, ярим пакир қон қуюқаларим бор эди» мақоласи юзасидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали назоратида даволанаётган бемор Н. холати ўрганилди ва бу холат юзасидан хозирда муаммолар йўқлиги, бемор етакчи мутахассислар томонидан малакали даво олаётганлиги маълум бўлди (беморнинг видео мурожати ҳам эълон қилинади).

Бемор Н. шикоятлари қорин пастки қисми ва бел сохасида оғриқ, қиндан кўп миқдорда қон кетиши, кўз олди қоронғулашуви, бош айланиши ва дармонсизликка.

Анамнезидан бемор ўзини бир йилдан бери касал деб хисоблайди. Хасталигини хеч нарса билан боғламайди. Бемор юқоридаги шикоятлари кучайганлиги сабабли РИАваРИАТМ Сирдарё ВФга мурожат қилган ва текширилган. “Бачадон бўйни саратони T3NxM0” ташхиси билан дислокация бўйича қўшма давони бошлаш учун Тошкент шахар филиалига нур терапия бўлимига навбатга қўйиш учун йўлланма билан  юборилган. Бемор 16.02.2020 йил 204 – навбатга қўйилган ва танишлари борлиги сабабли 2020 йил 24 февралда Россия федерациясига учиб кетган. У ерда беор қайта текширувлардан ўтган ҳамда химия ва нур терпияси тавсия этилган. Карантин сабабли бемор қайта мурожат қилмаган. 03.01.2021 йил Ўзбекистонга қайтган. Бемор хозирда текширувлардан сўнг даво мақсадида паллиатив бўлимига ётқизилди.

Беморнинг умумий ахволи нисбатан қониқарли. Тери ва шиллиқ қаватлари рангпар. Харакат ва таянч системаси аьзолари патологик ўзгаришларсиз. Юрак тонлари бўғиқ. АҚБ 120/70 мм.сим.уст.  Пульси 78 та/дақ., ўртача тўлиқликда. Ўпкаларда ҳар иккала томонда везикуляр нафас. Қорни пайпаслаб кўрилганда оғриқсиз, юмшоқ. Жигар ва талоқ пайпасланмайди. Нажас келиши ўзгаришсиз. Икки томонлама туртки симтоми манфий. Сийдик келиши меьёрида. Қорин катталашмаган. Қалқонсимон без ва сут бези палпацияда ўзгаришсиз. Ташқи жинсий аъзоларида патология аниқланмади, тўғри ривожланган. Қин шиллиқ қавати пушти рангда. Бачадон бўйни ўсма хисобига деформацияланган.  Параметрий қаттиқлашган. Контактда қонайди. P.V.: Бачадон хажми катталашмаган. Қаттиқ эластик консистенцияли, харакати чекланмаган. Тухумдонлар пайпасланмайди. Регионар лимфа тугунлари катталашмаган.

Ташхис: Бачадон бўйни саратони T3aNxM0. IIIА босқич, II клиник гурух. Асорати: Қон кетиш. Постгеморагик камқонлик, III даража. Ёндош: Семизлик 2 даража.

Бемор  хозирги кунда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиалогия илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида ётиб даволанмоқда. Бемор мурожат килганда умумий қон кўрсаткичидан гемоглобин миқдори 40 г/л бўлган. Беморга 4 марта гемотрансфузия қилинди. Хозирги кунда бемор қон тахлилида гемоглобин миқдори 75 г/л. Қон кўрсаткичлари меъёр кўрсаткичга тушгач, химиотерапия ва нур терапия ўтказиш режалаштирилган (Филиалда 15 январдан  янги нур аппарати ишга тушди. Бундай аппарат филиалда аввал бўлмаганлиги сабабли, дислокация бўйича Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, Тошкент шахри беморлари РИОваРИАТМ Тошкент шахар филиали нур терапияси бўлимида катта навбат кутиб, нур терапия олишган).

РИО ва РИАТМ бош шифокори:  О.Ахмедов

Orqaga qaytish