21-Mart Navro’z Bayrami Muborak!

Бахорни энг биринчи байрамларидан бири – бу Наврўз байрами хисобланади. Бу байрам бахорги тенг кунлик, табиатни уйғониши билан кузатилади. Наврўз – хеч қандай дин, миллат ёки давлатга тегишли байрам эмас. Бу байрам қадим эрамиздан 3000 йил аввал Эрон-Турон-Хоразм вохаларида, Парфия давлати даврларида хам нишонланиб келинган. Бу шарқда Янги йилни кириб келиши сифатида  кенг байрам қилинган. Биламиз, бу байрамни Эрон, Озарбайжон, Туркия, Марказий осиё давлатлари, Афғонистон ва бошқа кўплаб давлатлар нишонлашади.

Бугун 19 март куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт марказида Наврўз байрамига бағишлаб тантанали сайл байрами ўтказилди. Байрамда марказга кириш қисми жуда чиройли декорациялар билан безатилди. Марказнинг барча бўлимлари бахорий таомлардан иборат дастурхонлар безатишди.

Тадбирни маркази директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб  Нигматович очиб берди. Йиғилганларни байрам билан табриклар экан, Мирзағолиб Нигматович юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, Ҳукуматимиз томонидан тиббиёт сохасига, айниқса онкология соҳасига берилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг хакамлар хайъати азолари безатилган дастурхонларни бирма-бир кўздан кечириб чиқишди. Сайлнинг энг яхши бахорий дастурхон деб биринчи ўринга патоморфология бўлими, иккинчи ўринга саратон профилактикаси маркази лойиқ деб топилди. Совриндорларга қимматбахо совғалар тақдим этилди.

Шундан сўнг тадбирни эл суйган санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Авазбек Олимов, Сетора гуруҳи, Севара Назархонлар давом эттиришди. Сайл жуда кўтаринки руҳда ўтди ва бутун жамоа Наврўзи айёмни муносиб нишонлашди.

Orqaga qaytish