❗️ Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг онкологик касалликлар бўйича мухлисларига мурожаат мазмунидаги видеолавҳаси тарқалди. Унда хонанданинг кўп беморларга саратон ташхиси нотўғри қўйилаётгани, аслида эса такрорий текширувлардан сўнг касаллик ўз тасдиғини топмаётгани, шу сабабли битта тиббиёт муассасасига “анализ” топшириш билан чекланиб бўлмаслиги юзасидан «тавсия»лари акс этган. Ўз навбатида, санъаткор онколог-шифокорлар шаънини қораловчи баъзи асоссиз хулосаларини ҳам айтиб ўтган. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов ушбу видеолавҳа юзасидан ўз муносабатини билдирди. ????

Вернуться назад