Ўзбекистонда «103» Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ташкил етилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан 05.05.2022 йил видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент соҳа олдида турган вазифаларни белгилаб берди:
-Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этиш.
– у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этиш;
-бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга ушбу ихтисослашган марказларда ҳам бепул юқори технологик текширув ўтказишга ССВ ва молия вазирлиги меъёрий хужжатлари асосида рухсат беришни қайта кўриб чикиш.