Тушунтириш хати

Ушбу хатни ёзиб шуни маълум қиламизки, бемор Курбонкулов Шавкат Тохирович,  07.09.1971 йилда туғилган, жорий йилнинг 06 январида тери ва кўз склерасининг сарғайиши, тери қичиши, ўнг қовурға ости ва эпигастрал сохада кучли оғриқ бўлиши, пешоб қизариши, ахлат оқариши, тез чарчаш, иштахасизлик шикоятлари билан РИОваРИАТМ маслахат поликлиникасига мурожаат қилган.

Бемор абдоминал жарроҳ томонидан кўрилиб, текширувлар натижасига кўра ”Жигар VII – VIII сегментлари хавфли ўсмаси cT3N1M1, жигар дарвозаси сохасига метастаз, асорати: механик сариқлик” ташхиси қўйилиб, гепатопанкреатобилиар бўлимига ётқизилган.

Беморга режали равишда 09 январь куни “Тери жигар оркали холангиография ва холангиостомия” амалиёти бажарилган ва 11 январь куни уйига жавоб берилган.

Бемор 21 сентябрда РИОваРИАТМ қайта текширувдан ўтиш мақсадида маслаҳат поликлиникасига мурожаат қилган ва абдоминал жарроҳ томонидан қайта кўрилиб, эзофагогастродуоденоскопия текширувига жўнатилган. Лекин, бемор шу куни овқатланиб келганлиги сабабли, мутахассис томонидан, текширувларга кейинги кун оч қоринга кайта мурожаат қилиш тавсияси берилган. Бемор яқинлари Қашкадарё вилоятидан келганлигини ва кейинги куни мурожаат қилмасдан уйга қайтмоқчи эканлигини айтишган. Шундан кейин бемор ўғли мустақил равишда марказ 2-курс клиник ординатори Бахронов Шамшодга бемор ошкозонини ювиш кераклигини айтиб телефонда қўпол муомалада бўлган. Клиник ординатор томонидан бемор ўғлига ошқозон ювиш беморлар учун бирмунча қийинчиликлар туғдириши ва ёкимсиз амалиёт эканлиги ва 1-2 кундан сўнг оч қоринда қайта мурожаат қилиш кераклигини тушунтирилган манода смс хабар ёзган.

Бемор 22 сентябрь куни оч қоринда марказ поликлиникасига қайта мурожаат қилиб, хеч қанақа қийинчиликларсиз ушбу текширувдан ўтган.

Бемор яқинлари шу куни СМС хабарнома билан марказ бош шифокори муовини Агзамходжаева Д.А. га мурожаат килишган. Ва шу заҳоти хабарнома мазмуни кўриб чиқилиб, клиник ординаторга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Клиник ординатор Бахронов Шамшод 2023 йил 14 октябрда (17.10.2023 йилдаги 88-у-сонли буйруғи билан) марказ қошидаги клиник ординатура курсини тамомлаб, РИОваРИАТМ Навоий вилояти филиалига ишга йўлланган.

Orqaga qaytish