Шу йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳри яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади.

Шу йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳри яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади. Пойтахтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг нуфузли Фрайбург университети клиникаси билан ҳамкорликда халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Анжуманда немис таълим стандартлари бўйича юртимизда тиббиёт мутахассислари тайёрлаш, уларни қайта ўқитиш, малакасини ошириш, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда илғор диагностика ва даволаш усулларини жорий қилиш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Тиббиёт каналга обуна булинг ва бизни кузатиб боринг: https://t.me/cancercenteruz
http://cancercenter.uz
https://www.instagram.com/onkologiya_cancercenteruz‌‌

Orqaga qaytish