Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали собиқ бош шифокори И.Турсиновнинг нотўғри ташхиси ортидан икки фарзанднинг онаси вафот этди, деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, 1994 йилда туғилган бемор Т.С. 2022 йил 18 октябрда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг патоморфология бўлимига (Ўнг тухумдон кистаси) операцион материални гистологик текширтириш учун турмуш ўртоғи билан бирга мурожаат қилган.

Шундан сўнг бемор ўша куни Тошкент тумани марказий шифохонасида «Ўнг тухумдон кистаси оёқчаси б-ўралиши» ташхиси билан операция қилинган. Шунингдек, 2022 йил 28 октябрда беморга берилган № 1398 пс/22 рақамли гистологик хулосада ( В присланном материале картина характерная для дермоидной кисты) ташхиси қўйилган. (Хулоса патоморфолог: И.Турсинов, Б.Таджиев томонидан берилган).

Бемор аҳволи ёмонлашгани сабабли 2023 йил 28 январда МСКТ текширувидан ўтган ва қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ бўшлиғида кўп сонли ҳосилалар аниқланган. Шундан сўнг 2023 йил 2 феврал санасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалига мурожаат қилган.

Поликлиника бўлимида тиббий текширувлардан ўтказилиб, «Тухумдон саратони IV боскич, II клиник гуруҳ» ташхиси билан онкогинекология бўлимига ётқизилган. Шу препарат РИО ва РИАТМ ТВФда қайта текширилиб кўрилганда 08.02.2023-й (Плоскоклеточный с-r G-1 в монодермальной тератоме хулосаси берилган.)

Ушбу препарат турмуш ўртоғи томонидан РИО ва РИАТМда қайта текшириш учун олиб кетилган ва у ерда хавфли Бреннер ўсмаси хулосаси берилган. Бемор Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида шу йил 13 апрель куни «Ўсма парчаланиши тарқалган йирингли перитонит ташхиси билан илеостома қўйиш ва қорин бўшлиғини дренажлаш» операцияси ўтказилган. Беморга даво мобайнида 2 курс ПХТ ўтказилган.

Бу турдаги ўсмалар кам учровчи бўлиб, 1,5 фоиз ҳолларда яхши сифатли кистоз тератомаларда малигнизацияга учраши аниқланган. У юқори хавфли ўсмалар гуруҳига кириб, тез метастаз беради ва тез тарқалиш хусусиятига эга. Бу турдаги ўсмалар асосан постменопаузада учрайди, лекин ёш аёлларда ҳам кузатилган.

Бу турдаги хавфли ўсманинг 75 фоизида ясси ҳужайрали рак, 7 фоизида аденокарцинома, бошқа турлари 1 фоиз, саркомалар 7 фоиз учрайди. Онкоморфологияда ташхислаш қийин бўлган ўсмаларда фақатгина гистологик текширувнинг ўзи етарли натижа бермаслиги боис қўшимча клиник лаборатор инструментал текширувлар ўтказилиши муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, беморнинг клиник анамнези ва диспансер назоратида даврий кўрикда бўлиши ҳам муҳим саналади.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали

Orqaga qaytish