Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда онкологик хасталикларга чалинган беморларнинг позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтишлари билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган бўлса-да, Яшнобод туманида яшовчи Х.Ходжақулов Тошкент шаҳар онкология диспансерида рўйхатда туришига қарамай, бемор 2 марта операция ўтказгани, 6 марта кимётерапия муолажаси олгани ва буларнинг барчасини тўлиқ ўз ҳисобидан амалга оширгани ҳақида танқидий хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, фуқаро Х.Ходжақулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида “Д” назоратида туради. Беморда 2022 йил 21 ноябрда ўнг томонлама гемиколэктомия, бир оғизли илеостома қуйиш амалиёти бажарилган.

Гистологик хулоса №9876-78/22 паст дифференцияллашган аденокарцинома (ҳамма қаватга ўсиб ўтиши билан). Гисталогия №9879-80/22 кесим чизиғи ўзгаришсиз. Гисталогия №9881-82/22 лимфа тугунларида гиперплазия билан.

Бемор 2022 йил ноябрь ойида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилган. Гисталогик препарат IPSUM PATPLJGY патоморфологик клиникада қайта кўрилганда гисталогик хулоса №MALT лимфа олинган 5/5 лимфа тугунларида лимфопролифератив жараён.

Ушбу ташхисни аниқлаш учун ИГХ текшируви таклиф қилинган. Бемор хусусий клиникада олти курс кимёвий даво қабул қилган. Бемор 04.11.2023 ва 14.11.2023 йилда ПЭТ/КТ текшируви ўтказиш учун ордер сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг турар жойи бўйича марказий поликлиникада ордер қилиниб, электрон шаклда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига юборилган. Бироқ ордер марказ томонидан бекор қилинган.

02.12.2023 йилда бемор билан телефон орқали суҳбат ўтказилди ва ордер қайта расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига электрон шаклда юборилди. Бемор марказ ва унинг шифокорларига эътирози йўқлигини билдирди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали

Orqaga qaytish