8 mart bilan tabriklaymiz! Xalqaro Xotin-Qizlar Kuni Bilan

Бахорнинг илк кунларида 8 – март санасида бутун дунёда аёлларимиз, оналаримиз, опа-сингилларимиз байрами нишонланади. Шу муносабат билан Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда зум платформаси орқали марказнинг барча филиаллари қатнашишди. Тадбирни марказ директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович ўз табрик сўзлари билан очиб берди. Шундан сўнг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходим Имамов Олимжон томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган презентация намойиш этилди. Презентацияда байрам тарихи, аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва аёлларизни мадх қилувчи шеърлар намойиш этилди. Шундан сўнг табриклаш учун сўз навбатини маркази директорининг ўринбосари профессор Юсупбеков А.А., марказ бош шифокори Ахмедов О.М., бош шифокор муовини Агзамходжаева Д.А. олишди. Улар жамоамиздаги барча аёлларни байрам билан табриклаб, барчага соғлиқ, тинчлик ва ишларида муваффақиятлар тилашди.

Orqaga qaytish