4-февраль – Бутунжаҳон саратонга қарши курашиш куни

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ер юзида саратонни енгган 30 миллион киши яшайди. Уларнинг 10 фоизи аёллар бўлиб, ушбу беморлар мазкур касалликнинг энг кўп тарқалган тури – кўкрак бези саратони устидан ғалаба қозонишган.

Бундан 50 йил  аввал оққон касаллигига чалинган болаларнинг атиги 40 фоизи яшаб кетган бўлса, бугунги кунга келиб мазкур кўрсаткич 90 фоизга етган.

Саратонни ўрганиш бутун жаҳон фонди маълумотларига кўра, дунёда тарқалган ракнинг бир қанча турларини соғлом овқатланиш, соғлом парҳез ва жисмоний фаоллик билан бартараф этиш мумкин. Бироқ одамлар тўғри овқатланиш қоидаларига ҳамма вақт ҳам тўғри риоя этавермайди.

Ҳар бир инсон, хавф даражаси юқори бўлган, саратонга нисбатан жиддий ёндашиши, ўз вақтида, зарур текширувлардан ўтиши, қолаверса, соғлом турмуш тарзига риоя этиши, тамаки  ва зарарли одатлардан воз кечиши, жисмонан фаол бўлиш ва соғлом овқатланиши, саримсоқ, брокколи, узум, кўк чой, помидор, цитрус меваларни кўп истеъмол қилмоғи лозим. Бу эса, бошқа касалликлар сингари саратон  хавфини камайтиради.

Orqaga qaytish