Германиянинг нуфузли Helios Klinikum Northheim жарроҳлик клиникалари тиббий директори ва бош врачи профессор Аксел Рихтер РИОваРИАТМ фаолияти билан танишди.

Аксель Рихтер Ўзбекистонга илк бор келганини таъкидлаб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий-радиология илмий-амалий тиббий маркази фаолияти билан танишув унда катта таассурот қолдиргани, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базаси, у ерда яратилган шароитлар ҳамда мутахассислар малакасига юқори баҳо берди. А.Рихтер онкология соҳалари бўйича кадрлар алмашиш, улар малакасини ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Доктор Аксель Рихтер 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумида қатнашиш истагида экани ва мазкур тадбирдан катта натижалар кутаётганини қайд этди.

Orqaga qaytish