РИОваРИAТМ директори т.ф.д. профессор Мирзағолиб Нигматович Тилляшайхов янги комплекс хакида маълумотларни тақдим қилди.

Комплексда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Бино 8 қават, стационар 650 ўринли, кундузги стационар 100 ўринли, поликлиника 500 қатновга мўлжалланган. 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда. Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади. Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади.

Orqaga qaytish