Ҳурматли марказга ташриф буюрувчилар!

Ўзбекистон Республикасида коронавирус бўйича карантин жорий этилиши муносабати билан, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, барча тиббий ташкилотларда карантин ҳолати жорий этилганлиги сабабли, COVID19 вируси инфекциянинг тарқалишини бартараф этиш мақсадида, Республика онкология маркази ва унинг филиаллари ҳудудида карантин эълон қилинади!

Тепловизор билан жиҳозланган вирусга қарши назорат блок-пости ташкил этилди. Барча кирувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади;

Санитар-эпидемияга қарши чора-тадбирлар (ниқобли тартиб, жорий дезинфекция ва бошқа санитария ҳизмати талаблари асосида чоралар) амалга оширилмоқда;

Онкология марказига тиббий ишчи ҳодимлардан ташқари марказда даволанаётган беморларни кўриш учун келганларнинг ва бошқа барча бегона шаҳсларнинг кириши таъқиқланади;

Беморларга зарурий буюмларни бериш ва олиш марказий кириш қисми орқали 17.00 дан 20.00 гача амалга оширилади;

Онкология маркази ҳудудига беморларнинг киришлари Фаробий кўчаси томонидаги марказий кириш қисми орқали амалга оширилади;

Республика онкология маркази ҳудудига кирувчи бошқа барча кириш йўллари ёпилган;

Марказ ҳудудига кириш чекланган;

Коронавирус бўйича Карантин эълон килинганлиги сабабли, РИОваРИАТМ вилоят филиаллари рахбарияти вилоятлардан беморларни марказга юборишни кескин чегаралашсин. Пуллик хизмат бўйича ҳам беморлар кабул килиниши, карантинни хисобга олган холда, чегараланади.

Консультатив поликлиникада қабул амбулатор беморлар оқимини тақсимлаш йўли билан маҳсус график асосида ташкил этилган;

Ушбу тартибнинг амал қилиш муддати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан карантин бекор қилинишига қадар давом этади.

Ўзингизни ва яқинларингизни авайланг!

Orqaga qaytish