19 may kuni diplomlar taqdim etildi!

Шу бугун 19 май куни эрталабки шифокорларнинг йиғилиши вақтида марказимиз хаётида яна бир қувончли воқеа юз берди. Бир неча йиллик мехнатлари самараси сифатида марказимизнинг 2 нафар ходимларига диссертация  химоя қилганликлари хусусидаги дипломлари топширилди. Булардан биринчиси – марказ Радиология бўлими рахбари Ибрагимов Шавкат Назирқуловичга тиббиёт фанлари доктори (Doctor of sciences) илмий даражаси берилганлиги хақидаги дипломи топширилди. Иккинчи мутахассис – марказ маммология бўлими шифокори Зокирова Лола Тулқуновнага тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of philosophy) илмий даражаси берилганлиги хақидаги дипломи топширилди.

Дипломларни марказимиз директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович мутахассисларимизга топширди. “Сизларнинг онкология фани ва бутун тиббиётимиз йўлида қилган изчил ва машаққатли изланишларингиз Ҳукуматимиз томонидан юқори бахоланганлиги ва хозирда кузатилаётган глобал карантин жараёнига қарамасдан, дипломларнинг кечиктирилмасдан ўз вақтида топширилишининг ўзи, юртимизда илм-фанга берилаётган юқори эътибор самарасидир” – дея такидлаб ўтди Мирзағолиб Нигматович. Директоримиз бу икки мутахассисга бундан кейин хам илм-фан йўлида шижоатларини сустлаштирмасдан изланишларни давом эттиришларига тилакдош эканлигини билдирди ва онкологиянинг янада янги қирраларини чуқур ўрганиб, халқимиз саломатлигини сақлашдек савобли ишларида муваффақият тилади.

Orqaga qaytish