Докторантурага қабул эълон қилади…

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази 2022 ўқув йили учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади.

Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддатлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар ва топшириладиган имтиҳонлар рўйхати қуйидагилардан иборат:

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура (PhD), мустақил изланувчилик (PhD)га ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар
1.Ариза.
2.Қисқача биографик маълумот (объективка – намуна 3.5 шакл бўйича ўзбек тилида).
3.Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
4.Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги, олий маълумот (мутахасислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси.
5.Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис).
6.Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)
7.Паспорт нусхаси.
8.Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).
9.3х4 ҳажмдаги 4 та фотосурат

Докторантура (DSc), мустақил изланувчилик докторантура (DSc)га ўқишга талабгорлар қуйидаги хужжатларни Tақдим этадилар
1.Ариза.
2.Қисқача биографик маълумот (объективка, намуна бўйича 3.5 шакл, ўзбекча ва русча шаклда).
3.Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
4.Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси.
5.Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳаси.
6.Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис).
7.Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)
8.Паспорт нусхаси.
9.Илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси)
10.3х4 ҳажмдаги 4 та фотосурат

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1-25 ноябрь даврида ўтказилади.
Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

Ажратилган квоталар:
таянч докторантура 3 ўрин (14.00.14 – онкология).
докторантура 1 ўрин (14.00.14 – онкология).

Манзил: Тошкент шаҳар, Фаробий кўчаси, 383-уй
Мурожаат учун тел. +998 (71) 246-58-43
Сайт манзили: http://cancercenter.uz//

Orqaga qaytish