Табрик !!!

Бугун Ўзбекистон онкологлар Ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош онкологи, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович 64 ёшни қаршиладилар.
Мирзағолиб Нигматович 2017 йилда “2-даражали давлат мукофоти” билан тақдирланганлар. Тиббиёт соҳасида 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келадилар. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази директори лавозимида 2016 йилдан бери ишлаб келмоқда. Олий тоифали шифокор. Тиббиёт фанлари доктори, профессор илмий унвонларга эга.
М.Н. Тилляшайхов онкологиянинг турли йўналишларидан тажрибага эга. Шу билан бирга ўзининг асосий вазифаларидан бири онкологик касалликларни эрта ташҳислашга ва самарали ёрдам кўрсатишга амалий ва методик вазифаси деб билади. У киши мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятларнинг республикадаги фаол тарғиботчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги 2866-сонли ва 2021 йил 27 майдаги 5130-сонли Қарори асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. М.Н.Тилляшайхов ташабусслари билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ташкил этилди ва республикамизнинг барча вилоятларида жойлашган онкологик диспансерлар янги мақомга эга бўлди, яъни улар марказнинг филиалларига айлантирилди.
2018 йилдан бошлаб Республика бўйлаб кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони бўйича скрининг тадқиқотларини ўтказиш бошлаб юборилди.
Давлат Дастурида республикада онкологик беморларга паллиатив ёрдам кўрсатишни ташкил этиш мақсадида 2018 йилда РИОваРИАТМ филиалларида жаъми 200 ўринга мўлжалланган паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари ва Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятлараро 50 ўринли 4 та хосписларни ташкил қилинмоқда.
Президентимиз Қарори асосида онкология муассасаларининг дори воситалари билан таъминоти учун ажратилган маблағ миқдори 10 баробар оширилди ва 1,2 млн ўрнига йилига 12 млн АҚШ доллари қийматида этиб белгиланди. Режага асосан Самарқанд, Фарғона ва Марказимизда 3 та худудлараро иммуногистохимик лабораториялар ташкил қилинди.
Аввал республика бўйлаб бор-йўғи 5 та нур бериш ускуналари мавжуд эди ва бу даво усулига бир неча ойлик навбатлар кузатилар эди. Хозирда нур берапия ускуналари сони 25 тага етказилди ва нур терапияга навбатлар тўла бартараф этилди.
Ўтган 5 йилда 162 нафар онколог мутахассилари давлат маблағлари хисобидан хорижий давлатларнинг етакчи клиника ва марказларида ўрта ва узоқ муддатга малака ошириб келишди.
Тилляшайхов М.Н. 650 дан ортиқ илмий иш, улардан 200 дан зиёд мақола, 20 амалий қўлланма, 9 монография ва 4 иҳтиро муаллифидир. У кишининг раҳбарлигида 3 докторлик ва 8 номзодлик 28 та магистрлик диссертацияси ёқланган.
М.Тилляшайхов таниқли шифокор-олим, саховатли ва камтарин инсон, катта ҳаёт тажрибасига эга ташкилотчи сифатида халқ орасида эҳтиромга сазовор.
Марказимиз жамоаси ва барча Республика онкологлари номидан Мирзағолиб Нигматовични 64 ёшли таваллуд куни билан муборакбод этамиз! У кишига энг аввало мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт тилаймиз. У кишининг тиббиётимизнинг жаррохлик, урология, онкология ва фтизиатрия йўналишлари бўйича илмий ва амалий томондан қўшган ҳиссаси улкандир! Ҳозирда юртимизда онкология ва фтизиатрия соҳаларида эришилаётган ютуқлар – бевосита Мирзағолиб Нигматович бошчилигида олиб борилаётган машаққатли меҳнат, саъй ҳаракатлар натижасидир. Бундан кейин ҳам, у киши бошчилигида кўплаб шогирдлари ушбу улкан ишларни давом эттириб, юртимиз тиббиётини юксак даражаларга кўтариб юришларини тилаб қоламиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан, Республика ихтисослаштирилган онкология
ва радиология илмий – амалий
тиббиёт маркази жамоаси

Orqaga qaytish