Етакчи онколог мутаҳассислар гуруҳи Хўжайли туманида.

Тиббиётдаги ислоҳотлар “Инсон қадри учун” мавзуси остида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари марказ директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович бошчиликларида жаъми 15 кишидан иборат гурух 19 май санасида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманига  ташриф буюришди.

Ташриф давомида гуруҳ мутахассислари томонидан қатор беморлар  тиббий кўрикдан ўтказилди. РИОваРИАТМ директори профессор Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович томонидан хам беморлар кўриги ташкил этилди. Бир нафар беморга маҳорат дарси сифатида тиббиёт фанлари доктори Адилходжаев Аскар Анварович бошчилигида жаррохлар гурухи томонидан юқори технологик кам инвазив лапароскопик жарроҳлик амалиёти бажарилди. РИОваРИАТМ директорининг илмий ишлар бўйича муовини, профессор Юсупбеков Аброрбек Ахмеджанович ва Асқар Анварович томонларидан жарроҳлик бўлимида даволанаётган беморлар кўрикдан ўтказилди. Онкомаммолог, тиббиёт фанлари номзоди Махмудова Нигора Эркиновна томонидан қарийб 20 дан ортиқ беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ососков Александр Владимирович бошчилигидаги мобил маммограф мутахассислари томонидан хам бир қатор беморларга маммографик кўрик ташкил этилди.

Шунингдек беморлар кўригига РИОваРИАТМга хориждан жалб этилган мутахассислар, ҳусусан Корея республикасида таклиф этилган директор маслахатчиси профессор Рим томонидан бош ва бўйин соҳаси ўсмаси билан оғриган 8 нафар бемор кўрилиб, уларга қимматли маслахатлар берилди. Колопроктолог мутахассис Зияев Яхъё Фазлитдинович томонидан хам сохага тегишли беморлар кўриклари ташкил қилинди. Белорусь республикасидан жалб этилган мутахассис Евмененко Алеся Александровна томонидан туманда ташкил этилган онконазорат хонасидаги бажарилаётган ишлар, беморларни кўрикдан ўтказиш жараёни ва хонанинг жиҳозланиши ўрганилди ва қониқарли деб бахоланди. Мутахассис томонидан хона фаолиятини янада яхшилаш борасида тегишли қимматли маслахатлар берилди.

Ушбу мутахассислар гурухи Хўжайли туманидан Амударё туманига бориши режалаштирилмоқда. У ерда олис худудда очиладиган қишлоқ врачлик пунктини очилиш маросимида иштирок этади ва чекка худудларда истиқомад қиладиган аҳоли тиббий кўриклари ташкил этилади.

Orqaga qaytish