РИОваРИАТМ директори проф. Тиллашайхов Мирзаголиб Нигматович бошчилигида онкология марказининг Жиззах вилоят филиалида сайёр қабул уюштирилди

Онкология сохаси бутун дунёда энг долзарб сохалардан бири хисобланади. Хар йили дунёда 16 миллион одам саратон билан касалланиб, қарийб 9 миллион одам ундан вафот этади. Бизнинг юртимизда хозирги кунда 113 мингдан ортиқ онкологик бемор диспансер ҳисобида туради ва ҳар йили 25 мингдан ортиқ янги онкологик беморлар аниқланмоқда.

Онкологик касалликларнинг болалар орасида учраши ва улар сонининг кўпайиб бораётганлиги, ачинарли хол албатта. Юртимизда  4 600 дан ортиқ онкологик бемор болалар назоратга олинган бўлиб, ўтган йили 873 нафар болаларида онкологик касалликлар аниқланган.

Ҳукуматимиз ва шахсан мухтарам Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор берилмоқда. У киши томонидан сўнги 5 йилда онкология сохасида 4 та Қарор қабул қилишларининг ўзи, бу сохага юртимизда берилаётган катта эътиборнинг белгисидир. Чиқарилаётган қатор қарорлар, фармонлар тиббиётимизни ривожлантиришга, уни Жаҳон даражасига кўтаришга ва энг аввало, Ҳалқимизни тиббиёт ходимларидан рози қилишга қаратилган.

Юртимизда тиббиётнинг яна бир муҳим йўналиши бўлмиш – Оналик ва болаликни ҳимоя қилишга, соғлом авлод тарбия қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шахсан Президентимизнинг ўзлари Юртимизнинг жуда кўп болаларни даволовчи тиббиёт муассасаларида бўлишди, улар билан дилдан суҳбат қуриб, жажжи болажонларимизни истакларини бажариб келмоқдалар.

Мана куни кеча 17 июнь куни Мухтарам Президентимиз Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишдилар. Ташриф чоғида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди. Унда оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Буларнинг барчаси келажак авлодимиз – болажонларимизга Ҳукуматимизнинг юксак эътибори намунасидир!

Президентимиз ташаббусларини қўллаб – қувватлаган холда Соғлиқни сақлаш вазирлиги рахбар ходимлари, тиббиёт муассасалари рахбарлари ва етакчи мутахассислар Республикамизнинг турли худудларига сайёр қабуллар уюштиришмоқда, болалар муассасалари, шифохоналарида бемор болажонларни кўриб, уларга дардни енгишларида маънавий, рухий ва моддий тарафдан далда бўлишмоқда.

Мана шундай савобли тадбирни давом эттириш мақсадида 24 июнь санасида Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, профессор Собиров Улуғбек Юсуфхонович,  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович ва ушбу марказнинг етакчи мутахассислардан иборат гурух Жиззах вилоятига ташриф буюришди.

Ташриф давомида онкология марказининг Жиззах вилоят филиалида сайёр қабул уюштирилди, кўплаб ёрдамга мухтож бўлган беморларни кўрикдан ўтказиб, уларнинг муаммоларини жойларнинг ўзида хал қилишди. Жиззах вилоятида хозирги кунда 3 800 дан ортиқ онкологик бемор назоратга олинган бўлиб, уларнинг  359 нафарини болалар ташкил этади. Ўтган 2021 йилда 42 нафар болада онкологик касалликлар аниқланган.

Сайёр қабулга вилоятдан жуда кўп ахоли ташриф буюришди. Жиззах филиалида текшириш ва даволаш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу филиалда республика онкология маркази мутахассислари томонидан мунтазам махорат дарслари, юқори технологик жаррохлик амалиётлари бажариб келинади. Филиалда юқори малакали онколог шифокорлар фаолият юритишади. Бу йилдан ушбу филиалда нур терапия ускунаси хам ишга тушурилиб, Жиззах ахолиси нур терапияни вилоятнинг ўзида олиш имконияти яратилди.

Мутахаисслар ташриф давомида Жиззах вилоятидаги болалар шифохоналарида бемор болалар холидан хабар олиб, улар билан сухбатлар уюштиришди, эсдалик совғалар тақдим этишди. Маънавий ва рухий жихатдан уларни қўллаб-қувватлашди. Мутахассисларимиз  юртимизда олиб борилаётган ушбу ташаббусни яна давом эттириб, юртимизнинг барча худудларида  мана шундай сайёр қабуллар ва ташрифлар ташкил этишни режалаштиришган.

Orqaga qaytish