Xудудларда соғломлаштириш ва касалликларни камайтириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан аҳолига мурожаатномаси

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОНКОЛОГИ ВА РАДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ

Биринчидан, Туман (шаҳар) шифохоналарида авваллари ўтказилмаган, янги 4 тадиагностика ва 4 та даволаш усулларини татбиқ қилинади.
Жумладан, сут бези, бачадон бўйни, тери, юмшоқ тўқима, суяк, қалқонсимон без ўсмалари, хавфли лимфомаларда кам инвазив текширув усуллари, амбулатор гормонал ва кимё терапия, иммуно ва таргат терапия даволаш усулларини қўллаш амалиётга жорий этилади.
Вилоят филиалларида янги 8 тадан диагностика ва даволаш усуллари, Марказда эса 4 тадан диагностика ва даволаш усуллари амалиётга киритилади.
Иккинчидан, 300 минг. нафар аҳоли кўкрак без саратони маммографик скрининги билан, 500 минг. нафар аҳоли бачадон бўйни саратони скрининги билан қамраб олинади ва унинг натижасида эрта босқичда аниқлаш кўрсаткичи 70 фоизга етказилади.
Учинчидан, Ҳудудларда маҳорат дарслари доирасида 800 га яқин беморлар орасида тиббий кўрик ва 1000 нафар шифокорларга семинарлар ўтказилади. Телетиббиёт орқали 48 та видео конференция, 160 бемор онлайн консультацияси ва 24 нафар беморга консилиум ўтказилади;
Тўртинчидан, Давлат грантлари доирасида 3 та амалий тадқиқотлар, хорижий хамкорлар билан хамкорликда 2 та инновацион тадқиқот лойиҳалари амалга оширилади. Халқаро нуфузли журналларда 5 та мақолалар чоп эттирилади. Шунингдек, 30 нафар мутахассислар томонидан 15 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилади. 10 та докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилади.
Жумладан, жигар, буйрак, ўпка, ошқозон ости бези, кўкрак бези, простата, бачадон бўйни саратонида жарроҳлик, радиотерапия ва кимётерапия усулларини ўрганиш, онкология амалиётида каминвазив усулларини татбиқ қилиш
Бешинчидан, Ҳудудий филиалларга Россия, Туркия, Белорус ва Хиндистондан 4  нафар, ва бошқа ривожланган давлатларнинг илғор клиникаларининг 10 нафаргача етакчи мутахассисларни жалб қилинган ҳолда маҳорат дарсларини ўтказилади.
12 тур мавзуларда 72-144 соатлик монотематик ўқув курслари ташкил қилиниб, ҳудудлар ва марказдан камида 50 нафар курсантни ўқитиш.
Етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан 2 та ҳамкорлик меморандумлариимзоланади.
Марказ ва худудий филиаллардан 30 нафаргача мутахассисларни хорижий етакчи клиникаларда малака ошириш курсларида ўқитилади, 35 нафаргача мутахассисларни халқаро анжуманларда иштирок этиши таъминланади. Клиник ординатура йўналишида ўқитиш орқали ҳудудларга 22 нафар мутахассислар тайёрланади.
Олтинчидан, мамлакатимиз онкология хизмати мавқеи ва нуфузини ошириш мақсадида тиббий туризм орқали жалб қилинувчи беморлар сонини Марказга мурожаатини 2 марта, ҳудудларда эса 30 фоизга кўпайтириш.

Вернуться назад