объявление

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли “2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида”буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида умумий онкология ҳамда анестезиология ва реаниматология мутахассисликлари бўйича ҳудудлар учун ажратилган мақсадли ўринларга ҳокимлик тўлов контракти асосида мутахассисларни клиник ординатура (резидентура)га хужжатларини жорий йилнинг 21 августига қадар (шу куни ҳам) қабул қилади.

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1.  Диплом (иловаси билан)

2. 086У-шаклдаги тиббий маълумотнома

3. (қонунчиликда ўқишга киришда имтиёз берувчи хужжат)

Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан (докторантура ва клиник ординатура бўлими мудири Н.С.Каримова (тел./телеграмм +998 90 805 93 15) қабул қилинади. Қабул комиссияси раиси т.ф.д. Ибрагимов Шавкат Назрикулович (тел. +99891 163 15 10).

Ҳужжат топширувчилар ва уларнинг ота-оналари қизиқтирган саволларга мурожаатлар маркази (колл марказ) телефон рақамига +998 90 805 93 15 мурожаат қилиб билиб олишлари мумкин.

Вернуться назад
Спецодежда в Узбекистане Спецодежда в Ташкенте Производство спецодежды