Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади

“Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-88-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш;

🔹 аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш;

🔹 соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тиббиётда қоғозбозликни камайтириш орқали тиббиёт ходимлари иш юкламасини 30 фоизгача камайтириш;

📝 2025 йил 1 июлдан мазкур Фармонда белгиланган туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели (тажриба-синов лойиҳаси) жорий қилинади.

🏢 Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

telegram | instagram

Вернуться назад