1,2 триллион сўм эвазига «нолдан» қуриб битказилган, 80 миллион долларга жиҳозланган янги Республика онкология маркази мажмуаси юртимизда саратон касалликларини эрта босқичларда аниқлаш, бу хасталиклар билан оғриган беморларни самарали даволаш имконини беради.
Онколог-шифокорлар ушбу мажмуанинг соғлиқни сақлаш тизими учун нақадар муҳимлиги ва ўз вақтида ташкил этилгани ҳамда у орқали жаҳон стандартларига мос қандай тиббий имкониятлар яратилиши ҳақидаги фикрлари билан “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Axborot”дастурида бўлишдилар.