Халқ табобати товарлари рекламасига доир қандай тартиблар белгиланди?
2022 йил 7 июнда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 45-моддасида халқ табобати товарлари рекламаси бўйича тартиблар белгиланган.
❗️Унга кўра, рекламалар халқ табобати товарларини қўллаш натижасида касалликлардан тузалганлик ва инсон соғлиғи ҳолати яхшиланганлигининг муайян ҳолларига ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги лозим.
📌Шифокорга мурожаат этиш керак эмаслиги ҳақида таассурот уйғонмаслиги керак.
❌ Халқ табобати товарларини дори воситалари, овқатга қўшиладиган биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари сифатида тақдим этиш тақиқланади.
Бундан ташқари, халқ табобати товарлари рекламаси:
🔹 соғлом одамда уни қўллаш зарурлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги;
🔹 вояга етмаганларга қаратилмаслиги;
🔹 ижобий таъсири, хавфсизлиги, самарадорлиги ва ножўя таъсирлари мавжуд эмаслигини кафолатламаслиги;
🔹 давлат рўйхатидан ўтказиш учун мажбурий бўлган тадқиқотлар олиб борилганлиги фактига ҳавола қилиш йўли билан халқ табобати товарларининг афзалликлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилмаслиги;
🔹халқ табобати товарларининг хавфсизлиги ва (ёки) самарадорлиги уларнинг табиий келиб чиқиши билан кафолатланганлиги тўғрисидаги таъкидларни ўз ичига олмаслиги керак.
✅ Халқ табобати товарлари рекламасида уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислардан маслаҳатлар олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
❌ Шунингдек, Қонунда халқ табобати товарлари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш тақиқланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Қонунда барча турдаги реклама матнлари давлат тилида бўлиши мажбурийлиги белгилаб қўйилди.
🗓 Мазкур ҳужжат 2022 йил 9 сентябрдан кучга киради.
Kanalga obuna boʻling va bizni kuzatib boring:
https://t.me/cancercenteruz
Cancercenter.uz
Вернуться назад