Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/h801054516/cancercenter.uz/docs/index.php:4) in /home/h801054516/cancercenter.uz/docs/wp-content/plugins/qtranslate-x/qtranslate_core.php on line 388
Нур ускунаси фаолияти вақтинча тўхтатилди - Respublika Ixtisoslashtirilgan Onkologiya va Radiologiya Ilmiy-amaliy Tibbiyot Markazi
Zaif ko'ruvchilar uchun

+998(71) 246-05-13

Нур ускунаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

«Elekta Infinity» радиотерапевтик ускунасининг фаолияти режали сервис ҳизмат кўрсатиш учун вақтинча тўхтатилди.

Ҳукуматимиз томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Тошкент шаҳар филиалига Буюк Британиянинг “Elekta” компаниясида ишлаб чиқарилган, ҳар бири қарийб 2 миллион 800 минг АҚШ долларини ташкил этувчи 2 та энг замонавий радиотерапевтик ускуналари сотиб олинган. Ушбу ускуналар 2018 йилдан буён беморларни даволашда қўлланиб келинмоқда. Ушбу юқори технологик ускуналар ўта аниқлик билан ва самарали фаолият юритиши учун, сервис кафолат ҳизмат даврида, ишлаб чиқарувчилар томонидан хар 3 ойда бир маротаба мукаммал текширувдан ўтказиб турилади.
Жорий йилнинг август ойи сўнгида ускуна режали кўрикдан ўтказилди ва малакали мутахассислар томонидан ускунага 2 хафта давомида тўла сервис ҳизмати кўрсатилиши зарурлиги, носозликлар профилактикаси ва мавжудларини бартараф қилиш тавсияси берилди.
Ушбу қимматбаҳо ва юқори технологик ускуна сервис кафолати даврида эканлиги, ҳозирги кунда унга сервис ҳизмати ўтказиш зарурлиги сабабли, фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Радиология бўлимида даволанаётлан ҳар бир бемор ҳолати кўриб чиқилди ва қуйидаги тактика қўлланилди:
-Чизиқли тезлаткич ускунасида даво давом эттирилиши зарур бўлган беморлар марказимиз Тошкент шаҳар филиалида тўлақонли ишлаётган ҳудди шундай ускунада даволаниш учун юборилди;
-Гамма терапия ускунасида даволаниши зарур бўлган беморлар вилоят филиалларида ишлаётган нур ускуналарида давони давом эттиришлари учун юборилди.
-Даво муолажаларида танаффус қилиш мақсадга мувофиқ бўлган беморлар ускуна ишга туширилгунга қадар уйларига рухсат берилди.
Барча беморларнинг даво жараёни даволовчи радиолог-шифокорлар томонидан қатьий назоратга олинган.
Шартномага кўра, ускунанинг мукаммал ва узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, сервис ҳизмат кўрсатувчи компания томонидан буюртма асосида Буюк Британия давлатидан етказиб берилмоқда.
Ускунага ўз вақтида сервис ҳизмати кўрсатилиши, ундан аҳолимиз саломатлигини сақлаш йўлида узоқ йиллар давомида сифатли ва узлуксиз фойдаланишимиз учун кафолатдир! Шу сабабли, ускунага сервис ҳизмат кўрсатиш жараёни сентябрь ойи ўрталарига қадар давом этиши кутилаётгани сабабли, юзага келган ноқулайликлар учун марказ Маъмурияти аҳолимиздан узр сўрайди!

Вернуться назад