Zaif ko'ruvchilar uchun

+998(71) 246-05-13

O’zbekiston tarixida ilk marotaba…

Республика онкология марказида Ўзбекистон тарихида биринчи бор жигардан метастазни лапароскопик олиб ташлаш амалиёти бажарилди.

Узоқ даврлардан буён, колоректал саратоннинг жигарга хатоки якка метастази бўлган холатда хам, ташқарига ичакни чиқариш ёки ички анастомозлар қўйиш шаклида ичакда симптоматик амалиёт бажариб келинган. Бирламчи ўсмани олиб ташлаш  билан бир вақтда, ёки кейинчалик улар пайдо бўлгандан кейин  йўғон ва тўғри ичак саратонининг жигардаги солитар метастази бўйича жигар резекциясини бажариш, хозирги вақтда кенг қўлланилиб келинмоқда. Жигарга метастазларни хирургик даволаш бошқа алтернатив усуллар йўқлиги сабабли қўллаб қувватланади. Албатта, сўз операбел холатдаги метастазлар хақида кетмоқда.

Беморларнинг шифокорларга бирламчи мурожат қилганларида III-IV босқичлардаги кечки саратон турлари йўғон ичакда 71,4%ни, тўғри ичакда 62,4%ни ташкил қилади. Умуман олганда 20% колоректал саратон беморлари диагноз қўйилган вақтда узоқ метастазларга эга бўлади, уларнинг тахминан 25-30% қисмида жигарда чегараланган метастаз аниқланади. Жигарни метастатик шикастланиши билан бемоларнинг ўртача хаёт давомийлиги махсус давосиз 1 йиилдан кам вақтни ташкил этади. Бу кўрсаткич синхрон метастазларда – 4.5 ойни ташкил қилади. Онкология ва жаррохликнинг ривожланиши билан метастатик колоректал саратон беморларининг 5 йиллик яшовчанлиги 14%дан 60% га ошди (Джонс Хопкинс университети маълумоти).

Ушбу холат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ютуқларидан биридир. Бемор химио ва таргет препаратлар ёрдамида махсус даолар олган ва ўсма резектабел холатга келтирилгач, лапароскопик сигмоидэктомия амалиёти бажарилди. Аввал бемор жигардаги метастазни олиб ташлаш учун бўлимга жойлаштирилган.

Марказ директори Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович бошчилигида жаррохлар гурухи Ўзбекистонда биринчи бўлиб жигарга кам сонли метастазлар (3 ва 8 сегментларда 4 смгача бўлган 2 дона метастаз) бўйича жигарни лапароскопик резекцияси амалиётини бажаришди. Одатий очиқ усулдаги жаррохлик амалиётидан лапароскопик усулнинг қатор афзалликлари бор: кам травматиклик ва беморнинг стационарда қиса вақт бўлиши (6-7 сутка), амалиётдан кейин тез тикланиши, оғриқ хиссининг қўйлиги, амалиётдан кейинги чандиқларнинг йўқлиги.

Бемор клиникадан амалиётдан кейинги 4-суткада муваффақиятли тарзда уйига чиқарилди.

Юртимиз онкологларини ушбу ютуқ билан табриклаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Вернуться назад