Zaif ko'ruvchilar uchun

+998(71) 246-05-13

12 may xalqaro hamshiralar kuni!

Бугун 12 март – халқаро хзамширалар куни муносабати билан РИОваРИАТМ конференциялар залида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда марказ маъмурияти, бўлим рахбарлари, мудирлари, шифокорлар, катта хамширалар ва бўлимларда фаолият юритаётган илғор хамширалар иштирок этишди. Тадбирни марказ директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович кириш сўзи билан очиб берди. У киши хамшираларимизнинг жамиятда, юртимиз тиббиётида ва марказимиз фаолиятида ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди. Дунё бўйича хамшираларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бораётгани, айниса глобал пандемия вақтида бу касбга бўлган талаб жуда юқори эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Барча хамшираларимизни байрамлари билан табриклади. Уларнинг машаққатли ва ўз навбатида савобли ишларига муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг сўз навбатини марказ маънавият ва маърифат ишлари бўйича етакчи мутахассиси Имамов О.А. олди. У хамширалар кунига бағишланган презентацияни йиғилганлар хукмига хавола этди. Унда хамширалик иши тарихи, тарихда ўтган машхур хамширалар, марказимиз хамширалари хақида батавсил тўхталиб ўтилди. Презентация ўтирганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Тадбир сўнгида табрик сўзлари ва тилакларини изхор қилиш учун марказ бош шифокори Ахмедов О.М., бош шифокор муовини Агзамходжаева Д.А., марказ бош хамшираси Корнилова М.В.лар сўзга чиқишди. Улар барча йиғилганларни байрам билан чин дилдан табриклашди!

Вернуться назад